Ўзбекистонлик футбол мутахассислари тарихда илк бор FIFA қўмитаси таркибига киритилди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишОфис ФИФА в Цюрихе
Офис ФИФА в Цюрихе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Oбуна бўлиш
Равшан Ирматов ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раис ўринбосари этиб тайинланди. Аваз Максумов ва Юлия Панина ҳам ФИФА қўмиталари аъзолари бўлди.
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов 2025–2029 йиллар учун Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитасининг раис ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу қўмита футболни замонавий технологиялар орқали ривожлантиришга қаратилган энг муҳим тузилмалардан бири ҳисобланади.
Қўмита VAR, голни аниқлаш технологияси, яримавтоматик офсайд тизими, рақамли мониторинг, сунъий интеллект каби инновацион ечимларни ривожлантириш, синовдан ўтказиш ва футболга жорий этиш устида иш олиб боради.
Қўмитага ФИФАнинг Футбол технологиялари бўйича директори Йоханнес Холцмюллер раҳбарлик қилади.
Шунингдек, ЎФА бош котиби Аваз Максумов Соҳил футболи қўмитасига (Beach Soccer Committee), ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига (Women's National Team Competitions Committee) тайинланди.
Президент FIFA прибыл в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2025
FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюрди
Янгиликлар лентаси
0