Автокросс бўйича Ўзбекистон кубоги: Самарқанд босқичи ғолиблари маълум қилинди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида автокросс бўйича Ўзбекистон кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Турли синфларда ғолиблар аниқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Самарқанд вилоятида автокросс бўйича Ўзбекистон кубогининг биринчи босқичи ғолиблари аниқланди. Мусобақалар Ургут туманидаги автодромида бўлиб ўтди.
"Baggi" классида жиззахлик Ғайрат Одилов ғалаба қозонди.
"A-7" йўналишида самарқандлик Аслиддин Сиддиқов, "A-8" йўналишида Жиззах вилояти вакили Николай Салаев энг яхши натижани қайд этди.
"NU" миллий классида жиззахлик Самандар Ҳусанов ғолиб деб топилди.
В Самарканде определили победителей первого этапа Кубка Узбекистана по автокроссу
Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида Жиззах вилоятининг "Ватанпарвар" жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринлар самарқандлик спортчилар ва жиззахлик "Бест клуб" хусусий жамоасига насиб этди.
В Самарканде определили победителей первого этапа Кубка Узбекистана по автокроссу
"Ватанпарвар" вилоят кенгаши техник ва амалий спорт турлари бўйича вилоят маркази директорининг спорт бўйича ўринбосари Фахриддин Мардиевнинг Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилишича, мусобақада 60 нафарга яқин спортчи иштирок этган.
Тошкентда автоспорт бўйича жаҳон чемпионларига мукофотлар топширилди