Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Магдалиновка, Приморское ва Запасное озод қилинди - Россия ҚК Бош штаби бошлиғи баёнотлари

Россия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг маълум қилишича, февралнинг икки ҳафтасида 12 та аҳоли пункти озод қилинди ва 200 кв. километрдан ортиқ ҳудуд назоратга олинди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Февраль ойининг икки ҳафтасида Россия қўшинлари 12 та аҳоли пунктини озод қилди, 200 квадрат километрдан ортиқ ҳудуд назоратга олинди.
Бу ҳақда Россия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи — Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, армия генерали Валерий Герасимов “Марказ” қўшинлари гуруҳи бошқарув пунктида жанговар вазифалар ижросини текшириш чоғида маълум қилди.
Герасимовнинг сўзларига кўра, ҳужум барча йўналишларда давом этмоқда, Украина Қуролли Кучлари катта йўқотишларга дуч келмоқда. Россия томони учувчисиз тизимлардан фаол фойдаланмоқда ва уларни душманга нисбатан ўртача икки баравар кўп қўлламоқда.
Герасимовнинг бошқа баёнотлари:
“Днепр” гуруҳи Запорожье йўналишида ҳужумни давом эттириб, Магдалиновка, Приморское ва Запасное аҳоли пунктларини назоратга олди.

“Шимол” гуруҳи Суми ва Харьков вилоятлари чегара ҳудудларида хавфсизлик зонасини кенгайтирмоқда.

Энг шиддатли жанглар “Марказ” гуруҳи масъулият зонасида олиб борилмоқда. Доброполье йўналишида ҳужум ривожлантирилмоқда, Янги Донбасс ва Белицкое аҳоли пунктларини озод қилиш давом этмоқда. Шунингдек, Новопавловка ва Новоподгорний учун жанглар кетмоқда.
“Ғарб” гуруҳи Оскол дарёсининг шарқий қирғоғидаги позицияларни мустаҳкамламоқда. Краснолиманский йўналишида Дробишево ва Яровая аҳоли пунктларини тозалаш ишлари якунланмоқда.
“Жанубий” гуруҳ Славянск йўналишида ҳаракатланмоқда. Резниковкани озод қилиш ниҳоясига етмоқда.
“Шарқ” гуруҳи Запорожье вилоятининг шарқий қисмида ҳужумни ривожлантирмоқда, душман тузилмалари катта йўқотишларга учрамоқда.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари икки ҳафтада 8 қишлоқ ва 300 кв.км ҳудуд озод қилди: Герасимов баёнотлари