Бўстонлиқ — Ўзбекистоннинг қишки саёҳатлар маркази. Бу ерда халқаро талабларга жавоб берадиган Амирсой, Белдирсай ва Чимён дам олиш масканлари бор. Чанғи ҳамда сноуборд ишқибозлари учун айни муддао жойлар.
Оилавий ҳордиқ чиқариш учун эса қорда учиш (тюбинг), квадроцикл ва снегоходларда қизиқарли сайрлар ташкил этилган. Амирсой ва Чиноркентдаги замонавий канат йўллари орқали тоғлар ва Чорвоқнинг гўзал манзарасини томоша қилиб, шинам шалелар ва модулли капсулалардан фойдаланиш мумкин.
Чиноркентнинг кузатув террасасиидан кўринадиган қишки тоғ манзараси.
© Sputnik / Бахром Хатамов
Қорли Чимён тизмаларининг қишки гўзаллиги. Фотосуратда оппоқ қор билан бурканган тоғ ён бағирлари ва унинг пойидаги машиналар билан тўлган гавжум тўхташ жойи акс этган.
© Sputnik / Бахром Хатамов
Замонавий Aмирсой тоғ-чанғи курорти.
© Sputnik / Бахром Хатамов
Қорли йўлларда адреналин ва тезлик завқи! Квадроциклда қишки саёҳат — ҳақиқий драйв иштиёқмандлари учун."
© Sputnik / Бахром Хатамов
Қорли Чимён бағрида от билан сайр қилишнинг гашти бўлак. Ушбу суратда Ўзбекистон тоғларининг қишки гўзаллиги ва анъанавий ҳордиқ лаҳзалари муҳрланган.
© Sputnik / Бахром Хатамов
Бўстонлиқнинг бориш қийин бўлган сокин гўшасида келажак меҳмонхонаси қад ростлаган. Чимён бағридаги ушбу кўчма модулли капсулалар худди фантастик фильмлардан чиққандек. Деразадан боққанда эса Чорвоқнинг мовий сувлари ва мағрур тоғлар кўз олдингизда намоён бўлади. Табиат ва технологиянинг бундай уйғунлиги сизга унутилмас хотирлар тақдим этади.
© Sputnik / Бахром Хатамов
Чиноркент тоғ мажмуасидан панорамали кўриниш, Тян-Шаннинг қорли тизмалари кўрсатилган.
© Sputnik / Бахром Хатамов
Қишнинг сеҳрли манзараси: тоғ бағри оппоқ, қалин қор билан бурканган. Тепаликнинг мулойим қиялиги узра кимнингдир — балки инсон, балки бирор жониворнинг янги босилган излари олисга қараб кетган.
© Sputnik / Бахром Хатамов
Aмирсой Экспресс дор йўли: Йўлнинг умумий узунлиги 2913 метрни ташкил этади. У 74 та кабина билан жиҳозланган бўлиб, уларнинг ҳар бири 10 кишигача сиғдира олади.
© Sputnik / Бахром Хатамов
Фаол дам олишдан сўнг меҳмонлар спа-марказларда ҳордиқ чиқариб, каминонли ресторанларда илиқ муҳитдан завқ олишлари мумкин.
© Sputnik / Бахром Хатамов