ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Қудратилла Туляганов Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Туляганов 1982 йил 6 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган, 2008 йил Тошкент молия институти ҳамда 2016 йил Банк-молия академиясини битирган.
У 2023 йилдан буён тайинловга қадар “Асакабанк” бошқарув раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Туляганов мазкур лавозимда 2021 йилдан буён ишлаб келаётган Азизхон Умархонов ўрнини эгаллади. Умархонов шу йилнинг январь охирида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.