https://sputniknews.uz/20260128/iiv-milliy-gvardiya-fvv-tayinlovlar-55332640.html
ФВВ ва Миллий гвардияга янги раҳбарлар тайинланди, ИИВда ҳам катта ўзгаришлар
ФВВ ва Миллий гвардияга янги раҳбарлар тайинланди, ИИВда ҳам катта ўзгаришлар
Sputnik Ўзбекистон
Президент фармони билан ИИВ, Миллий гвардия ва ФВВ раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бир нечта юқори лавозим эгалари алмашди.
2026-01-28T16:00+0500
2026-01-28T16:00+0500
2026-01-28T16:36+0500
ўзбекистон
янги тайинлов
кадрлар алмашуви
президент администрацияси
сиёсат
иив
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/17/52906771_0:87:920:605_1920x0_80_0_0_1b33a5deca06cc275c17852b35c0fe2f.jpg
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Президент фармони билан ИИВ, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятида ўзгаришлар бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Хусусан, Азизбек Икромов фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди. Бундан илгарироқ Икромов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилди.Ботир Қудратхўжаев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди.Аюбхон Раҳматуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.Диёрбек Сатторов ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилди.Даврон Назармуҳамедов ички ишлар вазирининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.Рустам Мирзаев ички ишлар вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди.Азизхон Умархонов ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Умархонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.Рустам Жўраев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Миллий гвардия қўмондони лавозимидан озод этилди.
https://sputniknews.uz/20251120/uzbekistan-tayinlovlar-soliq-qomita-rais-53613250.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/17/52906771_56:0:875:614_1920x0_80_0_0_aa37141fcb4cf7f1bb357cfa128524ee.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
азизбек икромов, ботир қудратхўжаев, баҳодир тошматов, рустам жўраев, иив тайинлов, фвв вазири, миллий гвардия қўмондони, президент фармони, хавфсизлик тизими
азизбек икромов, ботир қудратхўжаев, баҳодир тошматов, рустам жўраев, иив тайинлов, фвв вазири, миллий гвардия қўмондони, президент фармони, хавфсизлик тизими
ФВВ ва Миллий гвардияга янги раҳбарлар тайинланди, ИИВда ҳам катта ўзгаришлар
16:00 28.01.2026 (янгиланди: 16:36 28.01.2026) Президент фармони билан ИИВ, Миллий гвардия ва ФВВ раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бир нечта юқори лавозим эгалари янги вазифаларга ўтди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Президент фармони билан ИИВ, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятида ўзгаришлар бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Хусусан, Азизбек Икромов фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди. Бундан илгарироқ Икромов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Ботир Қудратхўжаев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди.
Аюбхон Раҳматуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Диёрбек Сатторов ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилди.
Даврон Назармуҳамедов ички ишлар вазирининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Рустам Мирзаев ички ишлар вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Азизхон Умархонов ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Умархонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Рустам Жўраев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Миллий гвардия қўмондони лавозимидан озод этилди.