Ўзбекистонда янги тайинловлар: Солиқ қўмитасига янги раис тайинланди

© Пресс-служба Форума Umid Reunion 2.020Советник президента Узбекистана Шерзод Кудбиев
Советник президента Узбекистана Шерзод Кудбиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2025
Oбуна бўлиш
Президент фармонига биноан қатор давлат идораларида раҳбарлар алмашди: Солиқ қўмитасига Фаррух Пулатов, Урбанизация қўмитасига эса Шерзод Кудбиев тайинланди
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ, янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президентнинг тегишли фармонлари билан:
Шерзод Кудбиев Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
Фаррух Пулатов Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Янги ташкил этилган Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитасига раис этиб тайинланган Шерзод Кудбиев икки йилдан ортиқ вақт давомида Солиқ қўмитаси раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2025
Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди
Янгиликлар лентаси
0