ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши (ЕИК) мувофиқлиги мажбурий баҳоланиши лозим бўлган маҳсулотларни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) божхона ҳудудига олиб кириш тартибига ўзгартиришларни қабул қилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат электрон тижорат операторларининг “бонд” омборлари орқали етказиб бериладиган импорт қилинадиган товарлар учун техник тартибга солиш чораларига мувофиқлигини тасдиқлаш тартибини белгилаб берди.
Шу билан бирга, ғилдиракли транспорт воситаларининг “бонд” омборлари орқали электрон тижорат товарлари сифатида ЕОИИга олиб кириш учун бир қатор хусусиятлар ўрнатилди.
Маълум қилинишича, бундай товарларни фақат Арманистон, Беларусь ва Қирғизистонда ҳеч қандай чекловларсиз олиб кириш ва муомалага чиқариш мумкин.
Қозоғистон ва Россияда бу транспорт воситаларидан фақат юк ва йўловчи ташиш учун ҳамда бу транспорт рўйхатдан ўтган Иттифоқнинг бошқа мамлакатларидаги жисмоний шахслар (шахсий сафарлар ва бошқалар учун) фойдаланиши мумкин.
Ўзгаришлар 2026 йил 1 июлгача кучга кириши кутиляпти.