Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда мувофиқлиги мажбурий баҳоланиши лозим маҳсулотларни олиб кириш тартиби ўзгарди

© ShutterstockФлаги ЕАЭС
Флаги ЕАЭС
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2026
Oбуна бўлиш
Ғилдиракли транспорт воситаларининг “бонд” омборлари орқали электрон тижорат товарлари сифатида ЕОИИга олиб кириш учун бир қатор хусусиятлар ҳам ўрнатилди.
ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши (ЕИК) мувофиқлиги мажбурий баҳоланиши лозим бўлган маҳсулотларни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) божхона ҳудудига олиб кириш тартибига ўзгартиришларни қабул қилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат электрон тижорат операторларининг “бонд” омборлари орқали етказиб бериладиган импорт қилинадиган товарлар учун техник тартибга солиш чораларига мувофиқлигини тасдиқлаш тартибини белгилаб берди.
Шу билан бирга, ғилдиракли транспорт воситаларининг “бонд” омборлари орқали электрон тижорат товарлари сифатида ЕОИИга олиб кириш учун бир қатор хусусиятлар ўрнатилди.
Маълум қилинишича, бундай товарларни фақат Арманистон, Беларусь ва Қирғизистонда ҳеч қандай чекловларсиз олиб кириш ва муомалага чиқариш мумкин.
Қозоғистон ва Россияда бу транспорт воситаларидан фақат юк ва йўловчи ташиш учун ҳамда бу транспорт рўйхатдан ўтган Иттифоқнинг бошқа мамлакатларидаги жисмоний шахслар (шахсий сафарлар ва бошқалар учун) фойдаланиши мумкин.
Ўзгаришлар 2026 йил 1 июлгача кучга кириши кутиляпти.
Здания парламента Казахстана в Астане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Қозоғистон Сенати ЕОИИ–Мўғулистон келишувини маъқуллади: кўплаб товарларга божлар пасаяди
Янгиликлар лентаси
0