Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Қозоғистон Сенати ЕОИИ–Мўғулистон келишувини маъқуллади: кўплаб товарларга божлар пасаяди

© Sputnik / Vladislav VodnevЗдания парламента Казахстана в Астане
Здания парламента Казахстана в Астане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2026
Oбуна бўлиш
Қозоғистон Сенати ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасидаги уч йиллик вақтинчалик савдо битимини ратификация қилди. Ҳужжат импорт божларини пасайтиришни назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Қозоғистон Сенати Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Мўғулистон ўртасидаги вақтинчалик савдо битимини ратификация қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Сенати аппарати раҳбари Максим Споткай маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, сенаторлар томонидан маъқулланган ҳужжат савдони либераллаштириш ҳамда ўзаро савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш учун ҳуқуқий асос яратади.
Максим Споткайнинг сўзларига кўра:
келишув узайтириш имконияти билан уч йил муддатга тузилган;
дон, парранда гўшти, сут маҳсулотлари, ёғлар, қандолатчилик маҳсулотлари, металлургия ва кимё маҳсулотлари, транспорт воситалари каби кенг турдаги товарлар бўйича импорт божларини пасайтириш ёки нолга тенглаштириш назарда тутилган;
ҳамкорлик божхона тартиблари, электрон савдо, техник тартибга солиш, санитария ва фитосанитария чораларини қамраб олади.
Шунингдек, битим қоидалари Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) талабларига мос келиши ва барқарор савдо алоқаларини ривожлантиришга қаратилгани қайд этилди.
В ЕЭК состоялся семинар для монгольского бизнеса по Временному торговому соглашению между ЕАЭС и Монголией - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ–Мўғулистон савдо келишуви: мўғулистонлик тадбиркорлар учун имтиёзлар тушунтирилди
Янгиликлар лентаси
0