ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Самарқандда эркаклар ўртасидаги волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати Олий лигасининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда турли ҳудудлардан тўққизта жамоа ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
В Самарканде проходит чемпионат Узбекистана по волейболу
© Sputnik
Самарқанд вилояти терма жамоаси бош мураббийи Шаҳобиддин Тўхтапўлатовнинг айтишича, айни пайтда “Uztelecom”, “Road Patrol” ва ИИВ Академияси жамоалари пешқадамлик қилмоқда.
Унинг таъкидлашича, Самарқанд жамоаси етакчи ўйинчиларидан бирининг жароҳати сабаб ортда қолмоқда.
В Самарканде проходит чемпионат Узбекистана по волейболу
© Sputnik
Шу чемпионат доирасида мусобақалар Тошкент шаҳрида ҳам ўтказилмоқда. У ерда саккизта жамоа апрель ойида пойтахтда бўлиб ўтадиган финал босқичига йўлланма учун курашмоқда.
Мусобақалар 16 февраль куни якунланади.