Ўзбекистон аёллар терма жамоаси CAVA чемпионатида иккинчи бўлди

© Пресс-служба Министерства спортаВолейболистки Узбекистана заняла второе место на чемпионате CAVA
Волейболистки Узбекистана заняла второе место на чемпионате CAVA - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2025
Oбуна бўлиш
Тошкентда бўлиб ўтган CAVA WOMEN’S VOLLEYBALL CHAMPIONSHIP 2025 мусобақаси якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси финалда Эронга имкониятни бой бериб, кумуш медаль соҳиби бўлди
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган CAVA WOMEN’S VOLLEYBALL CHAMPIONSHIP 2025 мусобақасида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақа ёпилиши маросими давомида барча иштирокчи жамоалар, мураббийлар ва ҳакамлар саҳнага таклиф этилиб, фаол иштирок этган жамоалар, энг яхши ўйинчилар ҳамда ҳакамлар махсус сертификат ва совринлар билан тақдирландилар.
Мусобақа якунларига кўра:
Эрон — чемпионат ғолиби бўлди ва олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон — кумуш медаль билан тақдирланди.
Қирғизистон — бронза медаль соҳибига айланди.
Турнир Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги спорт алоқаларини янада мустаҳкамлашга ва ёш спортчиларнинг халқаро тажриба орттиришига хизмат қилди.
Игры СНГ: сборная Узбекистана за один день завоевала рекордные 27 медалей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2025
МДҲ ўйинлари: ўзбекистонлик спортчилар бир кунда рекорд даражадаги медалга эга чиқишди
Янгиликлар лентаси
0