Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинада 15 майгача тинчлик келишуви референдуми ва президентлик сайловлари ўтиши мумкин

Зеленский 24 февралда тинчлик келишуви бўйича референдум ва президентлик сайловларини бир вақтда ўтказиш ҳақида баёнот бериши мумкин. АҚШ эса овоз беришни 15 майгача ўтказишни талаб қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. "Financial Times"нинг Украина ва Ғарб расмийларига таяниб ёзишича, Киев президентлик сайловларини тинчлик келишуви бўйича референдум билан бир вақтда ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Нашрга кўра, бу муҳокамалар Дональд Трамп маъмурияти позициясидан сўнг фаоллашган. АҚШ томони Киевдан иккала овоз беришни ҳам 15 майгача ўтказишни талаб қилган. Акс ҳолда Украина АҚШ таклиф этган хавфсизлик кафолатларидан маҳрум бўлиши мумкин.
Манбаларнинг айтишича, Владимир Зеленский 24 февраль куни сайловлар ва референдум режаси ҳақида баёнот бериши мумкин. У аввалроқ АҚШ Украинадаги можаро ёзгача якунланишини исташини айтган.
Маълум қилинишича, Украина парламенти март-апрель ойларида ҳарбий ҳолат шароитида сайлов ўтказишга рухсат берувчи ҳуқуқий ўзгаришларни кўриб чиқиши мумкин.
"Reuters" ҳам манбаларга таяниб, референдум миллий сайловлар билан бир вақтда ўтказилиши мумкинлигини хабар қилган. Манбалардан бирига кўра, овоз беришни олти ойдан кам вақт ичида ташкил этиш мумкин.
Шу билан бирга, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу хабарларга изоҳ бериб, оммавий ахборот воситаларидаги маълумотларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ва бирламчи манбаларга таяниш кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, ҳозирча расмий баёнотлар йўқ.
"Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Биз аслида қандайдир манбалар томонидан матбуот орқали шундай хабарлар алмашувига эгамиз. Манба сайловга тайёргарлик бошланганини айтди, кейин маъмуриятдаги, Киев режими офисидаги манба ҳам бундай эмаслигини айтди, бу маълумотни рад этди", — деди Песков журналистларга.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
АҚШ музокаралар бўйича 15 майгача муддат қўйди - украиналик депутат