Матбуот маркази

"Sputnik"да Ўзбекистон болаларида онкологияни даволаш замонавий усуллари муҳокама қилинади

Москва-Тошкент видеокўпригида мутахассислар болалар саратонини эрта аниқлаш ва замонавий даволаш имкониятлари ҳақида фикр алмашади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 12 февраль куни соат 12:00 да Халқаро болалар саратонига қарши курашиш кунига бағишланган Москва–Тошкент видеокўприги бўлиб ўтади.
Тошкентдан иштирокчилар
Дилноза Агзамходжаева — Болалар онкологияси илмий-амалий тиббиёт маркази (ИАТМ) директорининг тиббий масалалар бўйича ўринбосари, бош шифокор;
Нигора Адураҳманова — гематолог, трансфузиолог, қон ва ўзак ҳужайралар банки мудири;
Глеб Бронин — гематолог, трансплантолог, халқаро эксперт.
Москвадан иштирокчи
Ольга Герова — Вася Перевошчиков номидаги суяк кўмиги донорлари миллий регистри тиббиёт директори.
Муҳокама мавзулари
Болалар онкологик касалликлариша эрта ташхис қўйишнинг долзарб масалалари;
Даволашнинг замонавий ва инновацион усуллари, дори воситалари билан таъминланганлик;
Ўзбекистонда болалар онкологияси бўйича мавжуд тенденциялар.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев
Оқ халатли сеҳргарлар: шифокорлар беморларга бахтли болаликни қандай қайтаришяпти