Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Запорожье вилоятидаги аҳоли пунктини озод қилди

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, “Шарқ” қўшинлари гуруҳи Запорожье вилоятининг Зализничное аҳоли пункти устидан назорат ўрнатган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Запорожье вилоятидаги аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Маълумотга кўра, “Шарқ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари душман мудофааси ичкарисига киришни давом эттириб, Запорожье вилоятининг Зализничное аҳоли пунктини назоратга олган.
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов 114-гвардиячи мотоўқчи полки қўмондонлиги ва шахсий таркибини ушбу аҳоли пункти устидан назорат ўрнатилгани муносабати билан табриклади.
Табрик телеграммасида полк аскарларининг жанговар ҳаракатлардаги жасорати, ҳарбий бурч ва қасамёдга содиқлиги алоҳида қайд этилган. Шунингдек, улар ҳужум бўлинмалари билан биргаликда Времевский йўналишида олдинга силжиб бораётгани таъкидланган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Харьков ва Суми вилоятларидаги икки қишлоқ устидан назорат ўрнатди