ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. "Оғир” маҳаллаларда камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 300–500 кВт қувватли кичик қуёш электр станцияларини барпо этиш чоралари белгиланди. Бу бўйича тегишли президент қарори қабул қилинди.
Лойиҳани молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 110 млн доллар ажратилиши назарда тутилган. Кичик қуёш электр станциялари маҳаллалар учун даромад келтирадиган актив сифатида ишлайди.
Қарорга мувофиқ, 1 ой ичида қуйидагиларни қамраб олган алоҳида қарор лойиҳаси киритилади:
ҚЭСларни лойиҳалаш, давлат экспертизасидан ўтказиш ва тендер орқали пудратчини аниқлаш;
Қурилиш-монтаж ишларини ташкил этиш ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш;
Ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотишдан тушган маблағларни тақсимлаш механизмини белгилаш.