https://sputniknews.uz/20260204/ijtimoiy-reestr-oilalar-toifa-ajratilish-55470298.html
Ижтимоий реестр: оилалар 3 тоифага ажратилади, нафақа тартиби ўзгарди
Ижтимоий реестр: оилалар 3 тоифага ажратилади, нафақа тартиби ўзгарди
Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий реестр жорий этилди. Оилалар уч тоифага ажратилиб, болалар нафақаси янги тартибда тўланади.
2026-02-04T18:04+0500
2026-02-04T18:04+0500
2026-02-04T18:04+0500
ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
ўзбекистон
жамият
оила
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/04/21226075_0:104:2000:1229_1920x0_80_0_0_88573769746158ecc5db178eca03f0c6.jpg
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бош мутахассиси Мирсаатов Жасур 1 февралдан жорий этилган Ижтимоий реестр оилаларни қандай тоифаларга ажратиши ва болалар нафақаси тартибига киритилган ўзгаришлар юзасидан маълумот берди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Мирсаатовнинг тушунтиришича, оилалар уч тоифага ажратилади:Давлат таъминотидаги оилалар — оила аъзолари орасида меҳнатга лаёқатсиз шахслар бор ва ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларидан кам.Камбағал оилалар — оила аъзолари меҳнат қилиш имкониятига эга, аммо ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларидан бир бараварга кам.Камбағаллик чегарасидаги оилалар — ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг бир бараваридан бир ярим бараваригача.Болалар нафақаси қандай тўланади?Камбағал оилаларга нафақа 6 ой давомида тўланади. Шундан сўнг оила аъзоларидан расмий бандлик талаб этилади.Камбағаллик чегарасидаги оилаларга эса нафақа 6 ой давомида оиланинг даромадига қараб 50 фоиздан 75 фоизгача миқдорда тўлаб берилади.Маълумот учун, ҳозирги кунда минимал истеъмол харажатлари — 669 минг сўмни ташкил қилади.
https://sputniknews.uz/20260204/ijtimoiy-reestr-oilalar-muammo-hal-55462749.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/04/21226075_0:93:1654:1333_1920x0_80_0_0_c56a01a37d12febffa30d82d1f03dd6c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ижтимоий реестр, болалар нафақаси, минимал истеъмол харажатлари, камбағал оилалар, давлат таъминоти
ўзбекистон, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ижтимоий реестр, болалар нафақаси, минимал истеъмол харажатлари, камбағал оилалар, давлат таъминоти
Ижтимоий реестр: оилалар 3 тоифага ажратилади, нафақа тартиби ўзгарди
Янги тартибга кўра, реестрдаги оилалар тоифаларга ажратилиб, болалар нафақаси уларнинг ижтимоий ҳолатига қараб тўланади.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бош мутахассиси Мирсаатов Жасур 1 февралдан жорий этилган Ижтимоий реестр оилаларни қандай тоифаларга ажратиши ва болалар нафақаси тартибига киритилган ўзгаришлар юзасидан маълумот берди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Мирсаатовнинг тушунтиришича, оилалар уч тоифага ажратилади:
Давлат таъминотидаги оилалар — оила аъзолари орасида меҳнатга лаёқатсиз шахслар бор ва ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларидан кам.
Камбағал оилалар — оила аъзолари меҳнат қилиш имкониятига эга, аммо ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларидан бир бараварга кам.
Камбағаллик чегарасидаги оилалар — ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг бир бараваридан бир ярим бараваригача.
Болалар нафақаси қандай тўланади?
Янги тартибга кўра, давлат таъминотидаги оилаларга болалар нафақаси оила реестрдан чиққунига қадар узлуксиз тўлаб борилади. Илгари бу муддат 12 ой билан чекланган эди.
Камбағал оилаларга нафақа 6 ой давомида тўланади. Шундан сўнг оила аъзоларидан расмий бандлик талаб этилади.
Камбағаллик чегарасидаги оилаларга эса нафақа 6 ой давомида оиланинг даромадига қараб 50 фоиздан 75 фоизгача миқдорда тўлаб берилади.
Маълумот учун, ҳозирги кунда минимал истеъмол харажатлари — 669 минг сўмни ташкил қилади.