ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. "Ростех" давлат корпорацияси таркибидаги Бирлашган авиасозлик корпорацияси янгиланган техник кўринишга эга Су-57 самолётларининг навбатдаги партиясини Россия Мудофаа вазирлигига топширди. Бу ҳақда "Ростех" матбуот хизмати хабар берди.
Самолётлар модернизация қилинган борт тизимлари ва такомиллаштирилган қурол-яроғ комплекси билан жиҳозланган. Улар завод ва парвоз синовларининг тўлиқ циклдан ўтган.
Расмийларга кўра, янги техник кўриниш "Су-57"нинг жанговар вазифалар доирасини кенгайтирган. Самолёт ҳаво, қуруқлик ва денгиздаги нишонларга кеча-ю кундуз, мураккаб об-ҳаво ва радиоэлектрон қаршилик шароитида зарба бера олади.
Таъкидланишича, Су-57 махсус ҳарбий операция шароитида синовдан ўтиб, илғор ҳаво мудофаа тизимлари фаол ҳудудларда ҳам қўлланиш имконини кўрсатган.
Ишлаб чиқарувчиларнинг қайд этишича, қирувчи самолётда қурол-яроғ ва борт тизимларини янада такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.