Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ДХШ лойиҳаси: Фарғонада 800 ўринли шифохона қурилади

Фарғонада барпо этиладиган 800 ўринли замонавий шифохонада кардиожарроҳлик, нейрохирургия ва орган трансплантацияси хизматлари бир жойда йўлга қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Фарғона вилоятида 800 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона барпо этиш бўйича давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаси доирасида тендер ғолиблари аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ғолиб сифатида Саудия Арабистонининг VISION INTERNATIONAL INVESTMENT COMPANY консорциуми ва Ўзбекистондаги KOC CONSTRUCTION MEKANIK ELEKTRIK MCHJ FE эълон қилинди.
Шартномага кўра, инвестор уч йил ичида шифохонани халқаро стандартлар асосида лойиҳалаштириши, қуриши, молиялаштириши ва замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаши лозим.
В Фергане построят многопрофильную клинику
Таъкидланишича, бу лойиҳа давлат ва хусусий секторнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлигининг пилот намунаси ҳисобланади. У кардиожарроҳлик, нейрохирургия ва орган трансплантацияси каби юқори технологияли учинчи даражали тиббий хизматларни бир жойда йўлга қўйишни назарда тутади. Бу аҳолининг бошқа ҳудуд ёки хорижга чиқмасдан даволанишига имкон беради.
Тендерда 10 та компания иштирок этган, 8 таси саралаш босқичидан ўтган.
Самарқандда бу йил 117та тиббиёт муассаси янгиланади