https://sputniknews.uz/20260209/fergana-shifoxona-qurilish-55566837.html
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ДХШ лойиҳаси: Фарғонада 800 ўринли шифохона қурилади
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ДХШ лойиҳаси: Фарғонада 800 ўринли шифохона қурилади
Sputnik Ўзбекистон
Фарғона вилоятида ДХШ лойиҳаси асосида 800 ўринли кўп тармоқли шифохона қурилади. Лойиҳа юқори технологияли тиббий хизматларни бир жойда йўлга қўйишни назарда тутади.
2026-02-09T14:13+0500
2026-02-09T14:13+0500
2026-02-09T14:13+0500
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
ўзбекистон
жамият
саудия арабистони
лойиҳа
фарғона вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/09/55566131_2:0:864:485_1920x0_80_0_0_4448456d2dfa7b9ad9b38a9620d4ecf0.jpg
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Фарғона вилоятида 800 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона барпо этиш бўйича давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаси доирасида тендер ғолиблари аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Ғолиб сифатида Саудия Арабистонининг VISION INTERNATIONAL INVESTMENT COMPANY консорциуми ва Ўзбекистондаги KOC CONSTRUCTION MEKANIK ELEKTRIK MCHJ FE эълон қилинди.Таъкидланишича, бу лойиҳа давлат ва хусусий секторнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлигининг пилот намунаси ҳисобланади. У кардиожарроҳлик, нейрохирургия ва орган трансплантацияси каби юқори технологияли учинчи даражали тиббий хизматларни бир жойда йўлга қўйишни назарда тутади. Бу аҳолининг бошқа ҳудуд ёки хорижга чиқмасдан даволанишига имкон беради.Тендерда 10 та компания иштирок этган, 8 таси саралаш босқичидан ўтган.
https://sputniknews.uz/20260103/samarqandda-sogliqni-saqlashning-yangi-modelini-joriy-etish-boshlandi-54613852.html
ўзбекистон
саудия арабистони
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/09/55566131_109:0:756:485_1920x0_80_0_0_0922ee6892da3c8c84062409888ef2bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фарғона, дхш, шифохона, тендер, соғлиқни сақлаш, кардиожарроҳлик, нейрохирургия, трансплантация, инвестиция, тиббий ускуна
фарғона, дхш, шифохона, тендер, соғлиқни сақлаш, кардиожарроҳлик, нейрохирургия, трансплантация, инвестиция, тиббий ускуна
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ДХШ лойиҳаси: Фарғонада 800 ўринли шифохона қурилади
Фарғонада барпо этиладиган 800 ўринли замонавий шифохонада кардиожарроҳлик, нейрохирургия ва орган трансплантацияси хизматлари бир жойда йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Фарғона вилоятида 800 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона барпо этиш бўйича давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаси доирасида тендер ғолиблари аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Ғолиб сифатида Саудия Арабистонининг VISION INTERNATIONAL INVESTMENT COMPANY консорциуми ва Ўзбекистондаги KOC CONSTRUCTION MEKANIK ELEKTRIK MCHJ FE эълон қилинди.
Шартномага кўра, инвестор уч йил ичида шифохонани халқаро стандартлар асосида лойиҳалаштириши, қуриши, молиялаштириши ва замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаши лозим.
Таъкидланишича, бу лойиҳа давлат ва хусусий секторнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлигининг пилот намунаси ҳисобланади. У кардиожарроҳлик, нейрохирургия ва орган трансплантацияси каби юқори технологияли учинчи даражали тиббий хизматларни бир жойда йўлга қўйишни назарда тутади. Бу аҳолининг бошқа ҳудуд ёки хорижга чиқмасдан даволанишига имкон беради.
Тендерда 10 та компания иштирок этган, 8 таси саралаш босқичидан ўтган.