ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Евроосиё тараққиёт банкига аъзо давлатлар иқтисодиётни ESG тамойиллари асосида трансформация қилишга қаратилган “яшил” ва ижтимоий лойиҳаларни фаол жорий этмоқда. Бу ҳақда ЕОТБнинг ESG-дайжестида маълум қилинди.
Қуйида минтақадаги асосий ташаббуслар жамланди.
Қирғизистон
Бишкекда 50 кВт қувватли қуёш электр станцияси ва 200 кВт аккумуляторли энергия сақлаш тизими (BESS) синов тариқасида ишга туширилди. Ҳукумат Осиё тараққиёт банки билан 22,58 млн долларлик субгрантни маъқуллади. Лойиҳа доирасида 5-ГЭСда сузувчи қуёш панеллари кенгайтирилади.
Марказий Осиё
Жаҳон банки РЕМИТ дастурини тасдиқлади. Қиймати 1,018 млрд доллар бўлган дастур минтақада ягона электр энергияси бозорини шакллантиришга қаратилган.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи экспортни ҳимоя қилиш мақсадида ўз углерод изи стандартини ишлаб чиқмоқда.
Россия
Электромобиллар учун тезкор қувватлаш хабларига 8 фоизлик имтиёзли кредит дастури ишга туширилди. Дербентда 102 МВт қувватли қуёш электр станцияси ишга туширилди (йилига 160 млн кВт/соат). Толяттида йилига 100 минг тонна чиқиндини қайта ишлаш мажмуаси (3,1 млрд рубл) қурилади.
Қозоғистон
Хитой билан ҳамкорликда 1,8 ГВт “яшил” қувват: 1,5 ГВт шамол электр станцияси ва 0,3 ГВт қуёш электр станцияси қурилади. Европа тикланиш ва тараққиёт банки шамол электр станцияси қурилишига 25 млн евро ажратади.
Ўзбекистон
Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Осиё тараққиёт банки Қашқадарёда 300 МВт қувватли қуёш электр станцияси ва 75 МВт энергия сақлаш тизими қурилишини молиялаштиради. Йиллик ишлаб чиқариш 634–664 млн кВт/соатни ташкил этади.
Тожикистон
Гидрофторуглеродлардан фойдаланиш 70 фоизга қисқартиради (Глобал экология жамғармаси ва БМТ Тараққиёт дастури кўмагида). Ҳар бири 250 МВт бўлган 2 та қуёш электр станцияси лойиҳаси (250 млн доллар).
Арманистон
БМТ Тараққиёт дастури 2026–2030 йилларга мўлжалланган 100 млн долларлик ҳамкорлик дастурини бошлайди.