https://sputniknews.uz/20260209/edb-yashil-energetika-loyihalar-55572060.html
Ўзбекистондан Қозоғистонгача: ЕОТБ ҳудудида амалга оширилаётган яшил энергетика лойиҳалари
Ўзбекистондан Қозоғистонгача: ЕОТБ ҳудудида амалга оширилаётган яшил энергетика лойиҳалари
Sputnik Ўзбекистон
ЕОТБга аъзо давлатларда қуёш ва шамол энергетикаси, энергия сақлаш, углерод стандарти ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
2026-02-09T18:23+0500
2026-02-09T18:23+0500
2026-02-09T18:23+0500
ўзбекистон ва еоии
евроосиё тараққиёт банки (еотб)
яшил энергия
энергетика
марказий осиё
еоии
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/15/46229456_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_de4e6edf2a45afb91b4f59e5116844cc.jpg
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Евроосиё тараққиёт банкига аъзо давлатлар иқтисодиётни ESG тамойиллари асосида трансформация қилишга қаратилган “яшил” ва ижтимоий лойиҳаларни фаол жорий этмоқда. Бу ҳақда ЕОТБнинг ESG-дайжестида маълум қилинди.Қуйида минтақадаги асосий ташаббуслар жамланди.ҚирғизистонБишкекда 50 кВт қувватли қуёш электр станцияси ва 200 кВт аккумуляторли энергия сақлаш тизими (BESS) синов тариқасида ишга туширилди. Ҳукумат Осиё тараққиёт банки билан 22,58 млн долларлик субгрантни маъқуллади. Лойиҳа доирасида 5-ГЭСда сузувчи қуёш панеллари кенгайтирилади.Марказий ОсиёЖаҳон банки РЕМИТ дастурини тасдиқлади. Қиймати 1,018 млрд доллар бўлган дастур минтақада ягона электр энергияси бозорини шакллантиришга қаратилган.ЕОИИЕвроосиё иқтисодий иттифоқи экспортни ҳимоя қилиш мақсадида ўз углерод изи стандартини ишлаб чиқмоқда.РоссияЭлектромобиллар учун тезкор қувватлаш хабларига 8 фоизлик имтиёзли кредит дастури ишга туширилди. Дербентда 102 МВт қувватли қуёш электр станцияси ишга туширилди (йилига 160 млн кВт/соат). Толяттида йилига 100 минг тонна чиқиндини қайта ишлаш мажмуаси (3,1 млрд рубл) қурилади.ҚозоғистонХитой билан ҳамкорликда 1,8 ГВт “яшил” қувват: 1,5 ГВт шамол электр станцияси ва 0,3 ГВт қуёш электр станцияси қурилади. Европа тикланиш ва тараққиёт банки шамол электр станцияси қурилишига 25 млн евро ажратади.ЎзбекистонЕвропа тикланиш ва тараққиёт банки ва Осиё тараққиёт банки Қашқадарёда 300 МВт қувватли қуёш электр станцияси ва 75 МВт энергия сақлаш тизими қурилишини молиялаштиради. Йиллик ишлаб чиқариш 634–664 млн кВт/соатни ташкил этади.ТожикистонГидрофторуглеродлардан фойдаланиш 70 фоизга қисқартиради (Глобал экология жамғармаси ва БМТ Тараққиёт дастури кўмагида). Ҳар бири 250 МВт бўлган 2 та қуёш электр станцияси лойиҳаси (250 млн доллар).АрманистонБМТ Тараққиёт дастури 2026–2030 йилларга мўлжалланган 100 млн долларлик ҳамкорлик дастурини бошлайди.
https://sputniknews.uz/20251219/navoiy-tashkent-energiya-saqlash-tizimlar-54299803.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/15/46229456_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_b28adc94e31b34e8d69299b79ee23f6d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еотб, esg, қэс, шэс, bess, углерод изи, марказий осиё электр бозори, яшил энергетика, еоии, еттб, отб, жаҳон банки
еотб, esg, қэс, шэс, bess, углерод изи, марказий осиё электр бозори, яшил энергетика, еоии, еттб, отб, жаҳон банки
Ўзбекистондан Қозоғистонгача: ЕОТБ ҳудудида амалга оширилаётган яшил энергетика лойиҳалари
ЕОТБга аъзо мамлакатлар иқтисодиётни ESG тамойиллари асосида ўзгартиришга қаратилган яшил энергетика ва ижтимоий лойиҳаларни фаол жорий этмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Евроосиё тараққиёт банкига аъзо давлатлар иқтисодиётни ESG тамойиллари асосида трансформация қилишга қаратилган “яшил” ва ижтимоий лойиҳаларни фаол жорий этмоқда. Бу ҳақда ЕОТБнинг ESG-дайжестида
маълум қилинди.
Қуйида минтақадаги асосий ташаббуслар жамланди.
Бишкекда 50 кВт қувватли қуёш электр станцияси ва 200 кВт аккумуляторли энергия сақлаш тизими (BESS) синов тариқасида ишга туширилди. Ҳукумат Осиё тараққиёт банки билан 22,58 млн долларлик субгрантни маъқуллади. Лойиҳа доирасида 5-ГЭСда сузувчи қуёш панеллари кенгайтирилади.
Жаҳон банки РЕМИТ дастурини тасдиқлади. Қиймати 1,018 млрд доллар бўлган дастур минтақада ягона электр энергияси бозорини шакллантиришга қаратилган.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи экспортни ҳимоя қилиш мақсадида ўз углерод изи стандартини ишлаб чиқмоқда.
Электромобиллар учун тезкор қувватлаш хабларига 8 фоизлик имтиёзли кредит дастури ишга туширилди. Дербентда 102 МВт қувватли қуёш электр станцияси ишга туширилди (йилига 160 млн кВт/соат). Толяттида йилига 100 минг тонна чиқиндини қайта ишлаш мажмуаси (3,1 млрд рубл) қурилади.
Хитой билан ҳамкорликда 1,8 ГВт “яшил” қувват: 1,5 ГВт шамол электр станцияси ва 0,3 ГВт қуёш электр станцияси қурилади. Европа тикланиш ва тараққиёт банки шамол электр станцияси қурилишига 25 млн евро ажратади.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Осиё тараққиёт банки Қашқадарёда 300 МВт қувватли қуёш электр станцияси ва 75 МВт энергия сақлаш тизими қурилишини молиялаштиради. Йиллик ишлаб чиқариш 634–664 млн кВт/соатни ташкил этади.
Гидрофторуглеродлардан фойдаланиш 70 фоизга қисқартиради (Глобал экология жамғармаси ва БМТ Тараққиёт дастури кўмагида). Ҳар бири 250 МВт бўлган 2 та қуёш электр станцияси лойиҳаси (250 млн доллар).
БМТ Тараққиёт дастури 2026–2030 йилларга мўлжалланган 100 млн долларлик ҳамкорлик дастурини бошлайди.