Жанубий Осиёга йўл осонлашади — Трансафғон темир йўли бўйича қарор имзоланди

Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган янги темир йўл коридори учун ҳисоб-китоб ишлари бошланади. Лойиҳа юк ташиш ҳажмини ошириб, минтақавий логистикани янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан Афғонистон ва Покистон билан Трансафғон темир йўлини қуришнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади.
"Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Афғонистон Жамоат ишлари вазирлиги ва Покистон Темир йўллар вазирлиги ўртасида Найбободдан Харлачигача янги темир йўл қуришнинг техник-иқтисодий асосларини биргаликда ишлаб чиқиш тўғрисидаги ҳукуматлараро ҳадли битим тасдиқлансин," — дейилади ҳужжат матнида.
Қарорга мувофиқ, Ташқи ишлар вазирлигига Афғонистон ва Покистон томонларига мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур ички давлат тартиб-таомиллари Ўзбекистон томонидан бажарилгани ҳақида билдиришнома юбориш топширилди.
2025 йил июль ойида уч давлат транспорт идоралари Кобулда Трансафғон темир йўлининг Термиз — Найбобод — Майданшаҳр — Логар — Харлачи йўналиши бўйича техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш тўғрисида битим имзолаганди.
Трансафганский железный коридор
Транспорт вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, узунлиги 647 километр бўлган ва тахминан 4,5 миллиард долларга баҳоланган йўл қурилиши беш йилгача давом этиши мумкин. Техник-иқтисодий асосларни ярим йилда тайёрлаш режалаштирилган. Ўзбекистон томони қурилишни 2025 йил охиригача бошлаш ниятини билдирган эди.
Аввалроқ таъкидланганидек, Афғонистоннинг Найбобод станцияси ушбу лойиҳада Россия, Қозоғистон, Хитой ва Европа мамлакатларидан Афғонистон орқали Покистон, Ҳиндистон ҳамда Жанубий Осиёнинг бошқа давлатларига юк ташиш учун муҳим марказга айланиши кутилмоқда. Трансафғон темир йўлининг транзит салоҳияти йилига 20 миллион тоннагача юк ташиш имконини бериши айтилган.
Покистон портида Ўзбекистон омборлари очилади, янги темир йўл юк қатновлари бошланади