ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Россия Қуролли кучлари яна иккита аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Шимол" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари қатъий ҳаракатлар натижасида Суми вилоятининг Сидоровка аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди.
"Ғарб" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Харьков вилоятининг Глушковка аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди.
Шунингдек, "Шимол" гуруҳи таркибидаги таъмирлаш бўлинмаси ҳарбий хизматчилари махсус ҳарбий операция зонасида ҳарбий бурчни бажариш чоғида олдинги сафда шикастланган техникани тезкор эвакуация қилиш ва таъмирлашда намоён этган жасорати учун давлат мукофотлари билан тақдирлангани хабар қилинди.