ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон давлат академик рус драма театрида 91-театр мавсуми очилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Мавсум театр бош режиссёри Валихон Умаров саҳналаштирган Александр Володин пьесаси асосидаги "Севганларингиздан айрилманг" спектакли билан бошланди.
Зал томошабинлар билан тўла эди. Валихон Умаров спектакль давомида томоша залининг охирги қаторларида туриб, актёрлар ижросини кузатиб борди.
"Маза қилдим, бир неча марта йиғладим," - деди томошабинлардан бири ўз таассуротларини рафиқаси билан яширинча ўртоқлашиб.
Спектакль асосида оилавий ажримлар бўйича бир нечта ишларни тинглаш ётади. Асар қаҳрамонлари - ёш эр-хотин арзимаган нарса устида жанжаллашади, бироқ ҳаёт шароити зиддиятни кучайтиради. Финалда энг муҳими - ҳар қандай қийинчиликларни енгишга қодир бўлган муҳаббат қолади.
"Бир фахрийнинг қалби қувончга тўлиб-тошганини билсангиз эди. Биз, актёрлар, агар сиз - томошабинлар бўлмасангиз, ҳеч кимга керак эмасмиз. Лекин, Худога шукр, сизлар борсизлар," - деди спектакль якунида театр фахрийси, актёр Абзал Рафиқов.