Репетиция, ёруғлик ва томошабинлар: Рус драма театри очилишига тайёргарлик қандай кетмоқда

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкентдаги Давлат академик рус театри таъмирдан сўнг ишини қайта бошлайди ва 91-мавсумни 7-8 февралдаги премьералар билан очади.
Тошкентда Ўзбекистон давлат академик рус драма театрининг 91-театр мавсуми очилишига сўнгги тайёргарликлар якунланмоқда. Бино 2024 йил мартидан бери таъмирланаётган бўлса-да, театрнинг ижодий ҳаёти тўхтамади.
“Театрдаги ҳаёт таъмирлаш ишларига қарамай ҳеч қачон тўхтамайди. Совуқ кунларда ҳам, иссиқларда ҳам ишладик, спектакллар саҳналаштирдик, гастролларга чиқдик, халқаро фестивалларда қатнашдик”, - деди театр бош режиссёри Валихан Умаров.
Янгиланишдан кейин театр томошабинлар учун ҳам, санъаткорлар учун ҳам янада қулайроқ бўлди: ёритиш тизими, иситиш ускуналари ва томошабинлар зали янгиланди
“Томошабин шинамликда ўтириши керак. Майдон иссиқ ва чиройли бўлса актёрлар буни ҳис қилишади”, - деди режиссёр.
Мавсумнинг очилиши, ўтган йили нишонланмаган театрнинг 90 йиллиги муносабати билан ҳам, алоҳида аҳамиятга эга воқеага айланади. Янги мавсумда томошабинларни бир ой давомида премьералар, шунингдек, россиялик режиссёрнинг спектакллари кутмоқда.
Театрнинг очилишига тайёргарликнинг сўнгги кунларидаги муҳитни Sputnik видеосида томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0