Эрон-АҚШ музокараларининг биринчи раунди якунлари

АҚШ босимни давом эттирмоқда, Эрон ўз манфаатларини ҳимоя қилишга шайлигини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Уммоннинг Маскат шаҳрида 6 феврал куни Эрон-АҚШ музокараларининг биринчи раунди якунланди.
Билвосита форматда бўлиб ўтган музокараларда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи ҳамда АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф иштирок этди.

АҚШ баёнотлари

Музокаралардан сўнг АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни журналистларга Эрон билан музокаралар "жуда яхши" ўтганини ва келаси ҳафта бошида давом этишини айтди.
"Биз Эрон бўйича ҳам жуда яхши музокаралар олиб бордик. Эрон келишувга эришишга жуда иштиёқманд кўринади", деди Трамп журналистларга.
Шу билан бирга у Эрон яқинида катта кучлар тўпланаётганини яна бир бор таъкидлади.
Бундан ташқари Трамп маъмурияти жума куни Эрон нефть савдоси билан боғлиқ “соя флоти”га қарашли 15 та ташкилот, иккита шахс ва 14 та кемага қарши янги санкцияларни эълон қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи

Эрон ядровий дастури музокаралар марказида бўлди. Бошқа масалалар муҳокама қилинмади.
Эрон миллий манфаатларни илгари суриш учун дипломатик воситалардан фойдаланишга содиқ.
Бироқ, мулоқотга содиқлик давлат чегараларини ҳимоя қилишдан воз кечишни англатмайди.
Эрон ўз миллий хавфсизлигини ҳар қандай "таваккалчилик" ва ортиқча талаблардан ҳимоя қилишга тўлиқ содиқ қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ташқи ишлар вазири Мускатда музокаралар бошланишидан олдин Эрон ўз ҳуқуқларини қатъий ҳимоя қилишга шай эканини, музокаралар томонлар тенглиги, ўзаро ҳурмат асосида олиб борилиши зарурлигини таъкидлаган эди.

АҚШ эрон музокаралари давом этади.
Эрон ҳар қандай ҳужумни уруш деб қабул қилади ва жиддий жавоб беради