Эрон ҳар қандай ҳужумни уруш деб қабул қилади ва жиддий жавоб беради

© Sputnik / Александр ВильфГосударственный флаг Ирана в Тегеране.
Государственный флаг Ирана в Тегеране. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2026
Oбуна бўлиш
Бу сафар Теҳрон Исроил билан давом этган 12 кунлик урушдан кўра анча яши тайёрланган.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ҳар қандай эҳтимолий тажовузга Теҳроннинг жавоби иложи борича қаттиқ бўлади, деди Эроннинг юқори лавозимли амалдори.

"Бу сафар биз ҳар қандай ҳужумни — чекланган, чексиз, юқори аниқликдаги, кинетик, нима деб атасангиз ҳам — бизга қарши тўлақонли уруш сифатида кўриб чиқамиз ва энг қаттиққўл тарзда жавоб берамиз", деди у журналистларга исмини ошкор қилмаслик шарти билан.

Амалдорнинг таъкидлашича, Теҳрон ҳозирда Исроил билан 12 кунлик уруш давридагига қараганда анча яхши ҳолатда.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп Америка авиаташувчилари "эҳтимол" Эрон томон ҳаракатланаётганини айтди. Илгари у мамлакатга аралашиш имконияти олиб ташланганми ёки йўқми деган саволга аниқ жавоб бермаган эди.
Январ ойининг бошида Эронда бўлиб ўтган тартибсизликлардан сўнг Трамп муҳолифатчиларга ёрдамга келишини ва Эронга ҳужум қилишини эълон қилган эди. Бунга жавобан Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилганди.
Госсекретарь США Марко Рубио, комментируя протесты в Иране, в ходе которых демонстранты забрасывают камнями силы безопасности и поджигают здания, банки, мечети и автомобили, заявил: - Sputnik Ўзбекистон
Эрондаги тартибсизликлар

2025 йил декабрь ойи охирида риалининг қадрсизланиши туфайли бошланган норозилик намойишларида, кейинчалик сиёсий тизимга қарши тартибсизликларга айланиб кетди.

8 январь куни Теҳрон ва бошқа шаҳарларда намойишчилар тез ёрдам машиналари ва шаҳар автобуслари, метро бекатлари, масжидлар, банклар ва дўконларни вайрон қилди. 100дан ортиқ полиция ходими қурбон бўлди.

Эрон раҳбарияти ушбу воқеаларнинг сиёсий томонга бурилишида Исроил ва АҚШни айблади.

Расмий манбааларга кўра, тартибсизликлар қурбонлари сони 500дан ошган, уларнинг аниқ сони тергов тугаганидан сўнг эълон қилинади.

Тартибсизликлар уюштиришда айбланиб уч минг киши қўлга олинган, уларнинг турар жойларидан қурол-аслаҳа топилган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0