Исломободда Тошкент кўчаси ва Бобур боғи бўлади

Покистон пойтахтидаги кўчалардан бири Тошкент деб номланди, янги боққа эса ҳарбий саркарда, шоир ва сиёсатчи Бобур номи берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент, у ерда янги ташкил этилган паркка эса ҳарбий саркарда, шоир ва сиёсатчи Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Маросим 5 февраль куни Покистон пойтахтида президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтди.
Церемония присвоения одной из улиц Исламабада названия "Ташкент", а также имени Захириддина Мухаммада Бабура новому парку.
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ушбу қарор икки мамлакат ўртасидаги яқин тарихий ва маданий алоқаларни акс эттириши ва Ўзбекистон-Покистон кўп қиррали ҳамкорлигининг стратегик даражасини тасдиқлашини таъкидлади.
У Тошкент кўчаси ва Бобур боғи томонларнинг халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлашга бўлган ўзаро садоқатининг яққол рамзига айланишини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди