Ўзбекистон ва Покистон ўртасида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и премьер-министр Пакистана Шахбаз Шариф подписали Совместную декларацию
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и премьер-министр Пакистана Шахбаз Шариф подписали Совместную декларацию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2026
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат Яқин келажакда ўзаро товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Исломобод шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада музокара ҳамда олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Яқин келажакда ўзаро товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди. Амалдаги Имтиёзли савдо битими доирасидаги маҳсулотлар турини, шунингдек, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун фитосанитария рухсатномалари рўйхатини янада кенгайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг Лаҳор ва Карачидаги савдо уйларидан фаол фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
Ўзбекистон – Покистон ҳудудлараро форумини ташкил этишга келишилиб, унинг биринчи учрашувини шу йил Хоразм вилоятида ўтказиш таклифи билдирилди.
Зиёрат туризми соҳасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди. Икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилда Покистонда Ўзбекистон маданияти ҳафталиклари ва Ўзбекистон киноси кунларини ўтказишга келишиб олинди.
Шунингдек, Мирзиёев Бобурийлар меросини тарғиб қилиш учун Лаҳорда қўшма маданият марказини ташкил этишни таклиф қилди.
Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишидан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф Қўшма декларация ва Икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги баённомани имзолади.
Бундан ташқари, етакчилар ҳузурида қуйидаги икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди:
Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026-2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
Ўзбекистон – Покистон Ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш тўғрисида битим;
Ўзбекистон – Покистон ҳудудлараро форумини ташкил этиш тўғрисида шартнома;
Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимга янги товарлар рўйхатини киритиш ҳақида баённома;
Порт хизматлари ва чегирмалар тақдим этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Кончилик ва геология соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Фармацевтика маҳсулотларини назорат қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Тўқимачилик ва тикувчилик саноатида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Рақамли ва ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Буюк Бобурийлар сулоласининг илмий-маърифий, маданий ва меъморий меросини асраш, ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилиш тўғрисида битим;
Спорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Экология ва табиий офатлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Фавқулодда вазиятларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида шартнома;
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва янги психоактив моддалар ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги келишув;
Ўзбекистондан Покистонга истеъмол қилиш учун янги узилган олма, анжир, лимон ва аччиқ қалампир экспорти учун фитосанитария талаблари тўғрисида баённома;
икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида “йўл харитаси”.
Шунингдек, Ўзбекистон – Покистон экспертлар кенгашини ташкил этиш, Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан Покистон Саноат ва ишлаб чиқариш вазирлиги ҳузуридаги Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бошқармаси, Термиз шаҳри ҳокимлиги ва Пешовар шаҳри маъмурияти, Самарқанд шаҳри ҳокимлиги ва Исломобод шаҳри маъмурияти, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Исломобод стратегик тадқиқотлар институти, Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Пешовар университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди.
Эслатамиз, Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан 5-6 февраль кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлиб турибди.
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл с государственным визитом в Исламабад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2026
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Покистонга келди
Янгиликлар лентаси
0