ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. АҚШ фуқароларини Эронни дарҳол билан тарк этишга чақирди.
“Эронни дарҳол тарк этинг. Бунда АҚШ ҳукумати ёрдамини кутманг. Агар бунинг иложи бўлмаса, хавфсиз жой топиб, озиқ-овқат, сув ва дори-дармон захира қилинг”, - дейилади АҚШнинг Эрондаги элчихонаси сайтидаги хабарда.
Айни дамда Ўмон пойтахти Маскатда Теҳрон ва Вашингтон орасида музокаралар бошланган. Унда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи ва АҚШ президентининг махсус элчиси Стив Уиткофф Эрон ядровий дастури бўйича келишмовчиликларни ҳал қилиши режалаштирилган.
Трамп ўтган жума куни АҚШ Форс кўрфазида Венесуэлага қараганда кучлироқ армада жойлаштираётганини ва Эрон муаммоси бир ҳафтада ҳал бўлишини эълон қилган эди.
Эрон расмийлари Вашингтон билан тенглик ва ўзаро ҳурмат тамойиллари асосида ядровий мулоқотни қайта тиклашга тайёр эканини билдирган эди.
Шу билан бирга Теҳрон АҚШнинг ҳар қандай ҳужумига, ҳатто чекланган ҳужумига ҳам жавоб беришга тайёрлигини эълон қилди: Эрон ракеталарининг масофаси минтақадаги АҚШ базаларига етиб бориш учун етарли.