Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Запорожье ва ДХРда икки қишлоқни назоратга олди

Вазирлик маълумотига кўра, бир нечта йўналишдаги фаол ҳаракатлар ортидан икки аҳоли пунктида назорат ўрнатилгани ва ҳудуддаги вазият бўйича қўшимча тафсилотлар очиқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Россия қўшинлари Запорожье вилояти ва Донецк Халқ Республикасида иккита қишлоқни назоратга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

"Жанубий" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасининг Степановка аҳоли пунктини озод қилди."

"Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари душман мудофааси ичкарисига силжишни давом эттирди ва қатъий ҳаракатлар натижасида Запорожье вилоятининг Староукраинка аҳоли пунктини озод қилди", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Староукраинка аҳоли пункти озод қилиниши ортидан беш квадрат километрдан ортиқ муҳим мудофаа ҳудуди назорат остига олинган. Украина Қуролли кучларининг кўп сонли шахсий таркиби, 10 тагача турли хил техникаси, шунингдек, 15 тагача оғир гексакоптери йўқ қилинган.
Староукраинканинг озод этилиши бўлинмаларга душман мудофаасининг Гуляйполе аҳоли пункти ғарбидан олти километр ичкарисига кириб бориш ва ушбу ҳудуддаги вазиятни яхшилаш имконини берган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Запорожье вилоятидаги аҳоли пунктини озод қилди