ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Покистоннинг Карачи портида Ўзбекистон омборлари ташкил этилади ва янги темир йўл йўналишида юк ташувлари бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Омборлар тўғрисидаги келишув транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров бошчилигидаги делегациянинг Покистон денгиз ишлари вазири ўринбосари Умар Зафар Шейх ва Карачи порти раиси Шаҳид Аҳмед билан ўтказган учрашуви доирасида имзоланди.
В пакистанском порту Карачи появятся склады Узбекистана
© telegram sputnikuzbekistan
/ Музокаралар чоғида Покистон портлари орқали Ўзбекистон юк ташувларига янада қулай шароит яратиш, Карачи портида миллий омборни жойлаштириш ҳамда инвесторлар учун имтиёзлар бериш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, делегация Покистон темир йўллар вазири ўринбосари Мазҳар Али Шоҳ билан “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” темир йўл лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш учун яқин вақтда дала-тадқиқот ишларини бошлашга келишди.
Бундан ташқари, Покистон коммуникациялар вазири ўринбосари Али Шоҳ Масъуд билан “Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” янги транспорт йўлагини шакллантириш масаласи юзасидан ҳам келишувга эришилди. Томонлар жорий йил февраль ойида ушбу йўналишда пилот юк ташувларини амалга оширишни режалаштирмоқда.