ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Исломободга келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Нурхон” аэропортида давлат раҳбарини Покистон президенти Асиф Али Зардорий, бош вазир Шаҳбоз Шариф ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Дастурга мувофиқ, бугун Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони – Қуролли кучларнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан музокаралар ва Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Эртага, 6 февраль куни, Покистон президенти Асиф Али Зардорий билан учрашув ва Ўзбекистон – Покистон бизнес форумида иштирок этиш режалаштирилган.