Қорақалпоғистонда гигант шамол электр станциялари қурилади

Ушбу лойиҳанинг умумий қуввати 7 200 мегаваттни ташкил этади, бу Қорақалпоғистон энергия таъминотида асосий манбалардан бири Тахиатош ИЭС қувватидан деярли 10 баробар кўп.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Қорақолпоғистон Республикасида қиймати 8,6 миллиард долларлик гигант шамол электр станциялари қурилади. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати хабар берди.
Аҳоли ва иқтисодий тармоқларнинг энергия ресурсларига бўлган талабини қондириш мақсадида Саудия Арабистонининг "ACWA Power" компанияси билан ҳамкорликда Қўнғирот, Қораўзак ва Беруний туманларида умумий қуввати 7,2 минг мегаватт бўлган шамол электр станциялари қурилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 8,6 миллиард долларни ташкил этади.
Таъкидланишича, ўтган йили ушбу компания Қораўзак туманида қиймати 107 миллион доллар бўлган, қуввати 100 мегаваттлик шамол электр станциясини ишга туширган. Лойиҳа натижасида йилига 350 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилди.
Натижада 100 миллион куб метр табиий газ тежалишига, шунингдек, атмосферага 180 минг тонна карбонат ангидрид чиқиндилари тарқалишининг олди олинишига эришилган.
Ўзбекистонда қуёш ва шамол станциялари 10 млрд кВт·соат энергия ишлаб чиқарди