ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўқ отиш спорти бўйича Осиё чемпионатида 10 метрлик пневматик тўппончадан отишнинг микс дастурида Муҳаммад Камалов ва Нигина Саидқулова 481,3 балл билан олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу натижа мазкур йўналишда Осиё ва жаҳон рекорди сифатида қайд этилди.
Мусобақалар Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилмоқда.
Шу куни 10 метрлик пневматик тўппончадан отиш бўйича яккалик баҳсларида Владимир Свечников ҳам олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, эркаклар жамоаси айни шу йўналишнинг жамоавий дастурида финалда мезбон Ҳиндистонни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.