Ўзбекистон оғир атлетикачилари Қатардаги халқаро мусобақада иккинчи ўринни эгаллади

© Пресс-служба НОК УзбекистанаУзбекистанцы заняли второе место на турнире по тяжелой атлетике в Катаре
Узбекистанцы заняли второе место на турнире по тяжелой атлетике в Катаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2025
Oбуна бўлиш
Халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон оғир атлетика жамоаси бир қатор вазн тоифаларида медаллар қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади
ТОШКEНТ, 28 дек — Sputnik. Қатарнинг Доҳа шаҳрида оғир атлетика бўйича “10th Qatar Weightlifting Cup” халқаро турнирида Ўзбекистон жамоаси очколар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақада дунёнинг қарийб 30 мамлакатидан кучли атлетлар иштирок этди. Турнир давомида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 4 та олтин, 15 та кумуш ва 5 та бронза — жами 24 та медални қўлга киритди.
Мусобақани муваффақиятли якунлаган спортчилар бугун Тошкент шаҳрига қайтиб келишди.
В Эр-Рияде сборная Узбекистана завоевала 5 золотых и 5 бронзовых медалей.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2025
Ислом бирдамлиги ўйинлари: Акбар Жўраев уч карра чемпион бўлди
Янгиликлар лентаси
0