Тошкентда шашка-64 бўйича Жаҳон кубоги ўтказилади

Тошкент май ойида шашка-64 бўйича йирик халқаро турнирга мезбонлик қилади, мусобақалар уч йўналишда швейцария тизими асосида ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. 2026 йилги мусобақалар тақвимига мувофиқ, 9 майдан 16 майгача Тошкент шаҳрида шашка-64 бўйича Жаҳон кубоги — "Ўзбекистон-2026" халқаро мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда Халқаро шашка федерацияси (IDF) матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир IDF ва Ўзбекистон шашка федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Мусобақалар шашка-64нинг халқаро (рус) версияси бўйича уч йўналишда — классик, тезкор ва яшин тезлигидаги ўйинлар шаклида ўтказилади. Барча йўналишларда 7–9 турдан иборат очиқ турнирлар швейцария тизими асосида ташкил этилади.

Ҳар бир йўналишда эркаклар ва аёллар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Қўшимча равишда қуйидаги ёш тоифаларида ҳам ғолиблар белгиланади:
23 ёшгача (2004–2006 й.т.)
20 ёшгача (2007–2009 й.т.)
17 ёшгача (2010–2012 й.т.)
14 ёшгача (2013–2015 й.т.)
11 ёшгача (2016 й.т. ва кичиклар)
Ўзбекистон шашкачилари Жаҳон чемпионатида 32 та медал олди