2025 йилда Россиядан назоратсиз қолган нечта бола қайтарилди — омбудсман рақамлари

2025 йилда Россиядан Ўзбекистонга ота-она назоратисиз қолган жами 114 нафар бола қайтарилган. Шундан 86 нафари икки давлат ваколатли идоралари кўмагида қайтарилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ваколатли органларининг қўшма иши 2025 йилда Россияда назоратсиз қолган 86 нафар ўзбекистонлик болани ватанига қайтаришга ёрдам берди. Бу ҳақда РИА Новостига Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) Сурайё Раҳмонова маълум қилди.

“Умуман олганда, икки давлат ваколатли органларининг саъй-ҳаракатлари билан 2025 йилда Россиядан 86 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди”, — деди Раҳмонова.

Унинг аниқлик киритишича, Ўзбекистон болалар омбудсмани ва Россия президенти ҳузуридаги Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Белова ўртасидаги ҳамкорлик натижасида 45 нафар бола қайтарилган.
Омбудсман идораси маълумотига кўра, 2025 йилда Россияда ота-онасиз ва васийсиз қолган жами 114 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилган. Бундай ҳолатлар босқичма-босқич камайиб бораётгани таъкидланди.
Шунингдек, 2025 йилда Ўзбекистон Болалар омбудсмани идорасига россиялик ҳамкасбидан болалар билан боғлиқ мураккаб вазиятлар юзасидан 8 та мурожаат келиб тушган. Диққат марказида васийликни расмийлаштириш, боланинг яшаш ва таълим шароитини текшириш, уни ватанига қайтариш ҳамда вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари турибди.
Таъкидланишича, 2022 йилда хорижда ота-онасиз қолган, асосан меҳнат мигрантлари фарзандларини аниқлаш ва ватанга қайтариш бўйича махсус идоралараро гуруҳ тузилган.
Зўравонликдан жабрланган аёлларни ҳимоя қилиш кучайтирилади — асосий ўзгаришлар