https://sputniknews.uz/20260204/russia-nazoratsiz-bola-qaytarilish-55459383.html
2025 йилда Россиядан назоратсиз қолган нечта бола қайтарилди — омбудсман рақамлари
2025 йилда Россиядан назоратсиз қолган нечта бола қайтарилди — омбудсман рақамлари
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия ваколатли органлари ҳамкорлигида 2025 йилда Россияда назоратсиз қолган болаларни қайтариш ишлари олиб борилди. 86 ва 114 нафарлик кўрсаткичлар очиқланди.
2026-02-04T11:29+0500
2026-02-04T11:29+0500
2026-02-04T12:37+0500
россия
ўзбекистон
жамият
болалар омбудсмани
қаровсиз болалар
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/13/40128129_36:0:1244:679_1920x0_80_0_0_275dc6c85ee70356943f00f46f8c2548.jpg
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ваколатли органларининг қўшма иши 2025 йилда Россияда назоратсиз қолган 86 нафар ўзбекистонлик болани ватанига қайтаришга ёрдам берди. Бу ҳақда РИА Новостига Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) Сурайё Раҳмонова маълум қилди.Унинг аниқлик киритишича, Ўзбекистон болалар омбудсмани ва Россия президенти ҳузуридаги Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Белова ўртасидаги ҳамкорлик натижасида 45 нафар бола қайтарилган.Омбудсман идораси маълумотига кўра, 2025 йилда Россияда ота-онасиз ва васийсиз қолган жами 114 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилган. Бундай ҳолатлар босқичма-босқич камайиб бораётгани таъкидланди.Шунингдек, 2025 йилда Ўзбекистон Болалар омбудсмани идорасига россиялик ҳамкасбидан болалар билан боғлиқ мураккаб вазиятлар юзасидан 8 та мурожаат келиб тушган. Диққат марказида васийликни расмийлаштириш, боланинг яшаш ва таълим шароитини текшириш, уни ватанига қайтариш ҳамда вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари турибди.Таъкидланишича, 2022 йилда хорижда ота-онасиз қолган, асосан меҳнат мигрантлари фарзандларини аниқлаш ва ватанга қайтариш бўйича махсус идоралараро гуруҳ тузилган.
https://sputniknews.uz/20260106/zoravonlik-ayollar-himoya-kuchaytirilish-54664590.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/13/40128129_184:0:1144:720_1920x0_80_0_0_d93fc160209621b727ce4cf87b431215.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сурайё раҳмонова, ўзбекистон, россия, болалар омбудсмани, мария львова-белова, болалар ҳуқуқлари, васийлик, меҳнат мигрантлари, қайтариш
сурайё раҳмонова, ўзбекистон, россия, болалар омбудсмани, мария львова-белова, болалар ҳуқуқлари, васийлик, меҳнат мигрантлари, қайтариш
2025 йилда Россиядан назоратсиз қолган нечта бола қайтарилди — омбудсман рақамлари
11:29 04.02.2026 (янгиланди: 12:37 04.02.2026) 2025 йилда Россиядан Ўзбекистонга ота-она назоратисиз қолган жами 114 нафар бола қайтарилган. Шундан 86 нафари икки давлат ваколатли идоралари кўмагида қайтарилган.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ваколатли органларининг қўшма иши 2025 йилда Россияда назоратсиз қолган 86 нафар ўзбекистонлик болани ватанига қайтаришга ёрдам берди. Бу ҳақда РИА Новостига Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) Сурайё Раҳмонова
маълум қилди.
“Умуман олганда, икки давлат ваколатли органларининг саъй-ҳаракатлари билан 2025 йилда Россиядан 86 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди”, — деди Раҳмонова.
Унинг аниқлик киритишича, Ўзбекистон болалар омбудсмани ва Россия президенти ҳузуридаги Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Белова ўртасидаги ҳамкорлик натижасида 45 нафар бола қайтарилган.
Омбудсман идораси маълумотига кўра, 2025 йилда Россияда ота-онасиз ва васийсиз қолган жами 114 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилган. Бундай ҳолатлар босқичма-босқич камайиб бораётгани таъкидланди.
Шунингдек, 2025 йилда Ўзбекистон Болалар омбудсмани идорасига россиялик ҳамкасбидан болалар билан боғлиқ мураккаб вазиятлар юзасидан 8 та мурожаат келиб тушган. Диққат марказида васийликни расмийлаштириш, боланинг яшаш ва таълим шароитини текшириш, уни ватанига қайтариш ҳамда вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари турибди.
Таъкидланишича, 2022 йилда хорижда ота-онасиз қолган, асосан меҳнат мигрантлари фарзандларини аниқлаш ва ватанга қайтариш бўйича махсус идоралараро гуруҳ тузилган.