ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,9 фоизга ошди.
Бу ҳақда Россия ТИВнинг МДҲ мамлакатлари билан Евроосиё иқтисодий интеграцияси бўлими матбуот хизмати хабар берди.
Иттифоққа аъзо деярли барча давлатларда ўсиш қайд этилди:
Арманистонда — 6,1 фоиз;
Қозоғистонда — 6,1 фоиз;
Қирғизистонда — 2 фоиз;
Россияда — 5,4 фоиз.
Беларусда эса кўрсаткич ўтган йил даражасида сақланиб қолди.