ЙҲХБ: эко-стикер олиш учун 55 мингтадан ортиқ ариза келиб тушди

Тошкентда эко-стикерлар бериш жараёни жадаллашди: минглаб аризалар қабул қилинди, ўн минглаб автоуловлар техник кўрикдан ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ўзбекистонда my.gov.uz портали орқали эко-стикер олиш учун 55 мингтадан ортиқ ариза келиб тушган, 45 мингтадан зиёд стикер эса тарқатишга тайёрланган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қолган мурожаатлар бўйича эко-стикерларни тайёрлаш режали тартибда давом этмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 750-сонли қарори ижроси доирасида экологик меъёрларга жавоб бермайдиган автотранспорт воситаларидан фойдаланишни босқичма-босқич чеклаш ҳамда уларнинг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтириш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Бу жараён ишчи гуруҳ томонидан текширув ва таҳлиллар билан давом эттирилмоқда.
Текширувлар давомида Тошкент шаҳрида ишлаб чиқарилганига 40 йилдан ошган 52 мингдан ортиқ автотранспорт воситаси ҳаракатланиб юргани аниқланди. Уларнинг 10 мингдан зиёди тезкор тартибда техник кўрикдан ўтказилиб, тегишли эко-стикерлар билан таъминланган.
Эко-стикер бўйича қачондан жарималар жорий қилиниши маълум бўлди