Тошкентда уй яқинидаги пулли тўхташ жойидан фойдаланиш учун рухсатнома онлайн берилади

Эндиликда Тошкент шаҳри аҳолиси уйи яқинидаги пулли тўхташ жойлари учун резидентлик рухсатномасини ЯИДХП орқали бепул олиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри аҳолиси энди уйи яқинидаги пулли тўхташ жойларидан фойдаланиш учун резидентлик рухсатномасини онлайн ва мутлақо бепул расмийлаштириши мумкин.
Хизмат my.gov.uz портали орқали кўрсатилади ва ҳеч қандай тўлов ундирилмайди.
Рухсатномани олиш учун my.gov.uz сайтига кириб, "Пойтахт паркинг резидентлик рухсатномаларини олиш" хизматини танлаш, сўралган маълумотларни киритиш ва ариза юбориш кифоя. Ариза кўриб чиқилиб, тасдиқлангандан сўнг рухсатномадан фойдаланиш мумкин.
Рухсатнома 1 йил амал қилади. Битта хонадон манзили учун 2 тагача рухсатнома берилади.
Парковка пуллик бўлган кўчалар аҳолисига имтиёзлар берилади