Парковка пуллик бўлган кўчалар аҳолисига имтиёзлар берилади

© Sputnik / Бахром ХатамовПлатная парковка в Ташкенте
Платная парковка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2025
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги пулли тўхташ жойлари ташкил этилган кўчаларда яшовчилар учун резидентлик рухсатномалари жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Пулли тўхташ жойлари ташкил этилган кўчаларда кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли учун махсус имтиёзлар яратилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бунда пойтахт аҳолиси учун резидентлик рухсатномалари жорий этилиб, рухсатнома эгалари ўз маҳалласи ҳудудидаги тўхташ жойларидан сутканинг кечки пайтидан тонггача имтиёзли шартларда фойдаланиш имконига эга бўлади.
Шунингдек, кундузги вақтда ҳам муайян чегирмалар берилади, байрам ва дам олиш кунларида эса янада кенгроқ имтиёзлар тақдим этилади.
Ҳозирги кунда резидентлик рухсатномаларини электрон тартибда олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция ишлари олиб борилмоқда. Жараёнлар жорий йил ноябрига қадар якунланиши режалаштирилган.
"Ушбу ишлар якунланганидан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилиниб, рухсатнома бериш тартиби, амал қилиш муддати, ҳуқуққа эга бўлувчи фуқаролар тоифаси, тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхати аниқ белгиланади", — дейилади ҳокимлик хабарида.
Қарор қабул қилинган вақтда аҳоли танишиб чиқишлари учун белгиланган тартибда эълон қилиниши таъкидланди.
Сотрудник службы безопасности дорожного движения на улице Ташкента. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2025
ЙҲҚни такрорий бузган ҳайдовчилар учун жазо кучайтирилади – тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0