ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) қўшилиш бўйича 10 тадан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлардан аризалар келиб тушган. Бу ҳақда ШҲТ бош котиби Нурлан Ермекбаев РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
Интервьюдаги асосий баёнотлар:
Ташкилот учун кенгайиш эмас, сифатли ҳамкорлик устувор;
2025 йилда Лаос мулоқот бўйича шерик мақомини олди ва "ШҲТ ҳамжамияти" 27 та давлатга етди;
ШҲТ 24 йил ичида олти аъзодан йирик трансминтақавий бирлашмага айланди;
ШҲТ Низоми ва халқаро келишувларига риоя қилувчи, белгиланган мезон ва шартларга мос давлатлар учун ташкилот очиқ;
Аъзо давлатлар ўртасида ҳисоб-китобларда миллий валюталар улуши ортиб бормоқда;
Ягона валюта масаласи кун тартибида йўқ, устуворлик — мослашувчан ҳисоб-китоб тизими;
Ўтган йил ШҲТ учун муҳим босқич бўлиб, сезиларли ютуқларга эришилди;
2025 йилда "Шанхай руҳини илгари суриш: ШҲТ ҳаракатда" шиори остида Хитой ҳамкорлар билан 190 тага яқин тадбир ўтказди;
Ташкилот минтақавий хавфсизлик ва жаҳон иқтисодиёти ўсишига салмоқли ҳисса қўшмоқда;
ШҲТ "диктат сиёсати"га муқобил сифатида ўзаро ишонч ва тенглик тамойилларини илгари суради.
Маълумот учун: ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Унга Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.
Ҳамкор давлатлар: Афғонистон, Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Лаос, Мальдив ороллари, Мўғулистон, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка.
Ҳамкор давлатлар: Афғонистон, Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Лаос, Мальдив ороллари, Мўғулистон, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка.