https://sputniknews.uz/20260202/sco-bosh-kotib-intervyu-55425623.html
ШҲТда янги аъзолар, ягона валюта ва ҳамкорлик масалалари — бош котиб интервьюси
ШҲТда янги аъзолар, ягона валюта ва ҳамкорлик масалалари — бош котиб интервьюси
Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ бош котиби Нурлан Ермекбаев 10 дан ортиқ давлат ва ташкилотдан ариза борлигини айтди. Лаос шерик бўлди, миллий валюталар улуши ошиб, ягона валюта масаласи кўтарилмаяпти.
2026-02-02T13:03+0500
2026-02-02T13:03+0500
2026-02-02T13:03+0500
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
валюта
иқтисод
дунёда
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/02/55425450_0:173:3026:1875_1920x0_80_0_0_12c3894bddee4c1b36e287ef42417b79.jpg
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) қўшилиш бўйича 10 тадан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлардан аризалар келиб тушган. Бу ҳақда ШҲТ бош котиби Нурлан Ермекбаев РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.Интервьюдаги асосий баёнотлар:Маълумот учун: ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Унга Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.Ҳамкор давлатлар: Афғонистон, Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Лаос, Мальдив ороллари, Мўғулистон, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка.
https://sputniknews.uz/20251119/sco-atom-bmt-iqtisod-bayonotlar-53586512.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/02/55425450_148:0:2879:2048_1920x0_80_0_0_bd3d34d583badebb4c1bbad463f4de92.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шҳт, шос, нурлан ермекбаев, лаос, хитой, ўзбекистон, миллий валюта, ҳисоб-китоб, кенгайиш, трансминтақавий ташкилот, мулоқот бўйича шерик, халқаро ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик, жаҳон иқтисодиёти
шҳт, шос, нурлан ермекбаев, лаос, хитой, ўзбекистон, миллий валюта, ҳисоб-китоб, кенгайиш, трансминтақавий ташкилот, мулоқот бўйича шерик, халқаро ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик, жаҳон иқтисодиёти
ШҲТда янги аъзолар, ягона валюта ва ҳамкорлик масалалари — бош котиб интервьюси
ШҲТ бош котиби интервьюда янги аъзолар, ягона валюта масаласи, йил якунлари ва ўтказилган тадбирлар ҳақида фикр билдирди.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) қўшилиш бўйича 10 тадан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлардан аризалар келиб тушган. Бу ҳақда ШҲТ бош котиби Нурлан Ермекбаев РИА Новостига берган интервьюсида
маълум қилди.
Интервьюдаги асосий баёнотлар:
Ташкилот учун кенгайиш эмас, сифатли ҳамкорлик устувор;
2025 йилда Лаос мулоқот бўйича шерик мақомини олди ва "ШҲТ ҳамжамияти" 27 та давлатга етди;
ШҲТ 24 йил ичида олти аъзодан йирик трансминтақавий бирлашмага айланди;
ШҲТ Низоми ва халқаро келишувларига риоя қилувчи, белгиланган мезон ва шартларга мос давлатлар учун ташкилот очиқ;
Аъзо давлатлар ўртасида ҳисоб-китобларда миллий валюталар улуши ортиб бормоқда;
Ягона валюта масаласи кун тартибида йўқ, устуворлик — мослашувчан ҳисоб-китоб тизими;
Ўтган йил ШҲТ учун муҳим босқич бўлиб, сезиларли ютуқларга эришилди;
2025 йилда "Шанхай руҳини илгари суриш: ШҲТ ҳаракатда" шиори остида Хитой ҳамкорлар билан 190 тага яқин тадбир ўтказди;
Ташкилот минтақавий хавфсизлик ва жаҳон иқтисодиёти ўсишига салмоқли ҳисса қўшмоқда;
ШҲТ "диктат сиёсати"га муқобил сифатида ўзаро ишонч ва тенглик тамойилларини илгари суради.
Маълумот учун: ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Унга Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.
Ҳамкор давлатлар: Афғонистон, Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Лаос, Мальдив ороллари, Мўғулистон, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка.