ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Россия қўшинлари Запорожье вилоятидаги Придорожное қишлоғини назоратга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари душман мудофаасининг ичкарисига кириб борди ва қатъий ҳаракатлар натижасида Запорожье вилоятининг Придорожное аҳоли пунктини озод қилди", — дейилади хабарда.
Шунингдек, "Шарқ" қўшинлари гуруҳи ҳаракатлари натижасида бир кунда Украина Қуролли кучларининг қарийб 320 нафар ҳарбий хизматчиси, 12 та автомобиль, "Град" реактив тизимининг жанговар машинаси, артиллерия қуроли ва моддий воситалар омбори йўқ қилингани айтилган.