Ўзбекистон – Ироқ: қишлоқ хўжалиги ҳамкорлигида муҳим келишувларга эришилди

Учрашувда логистика ва божхона жараёнларини соддалаштириш, “Яшил йўлак” жорий этиш, савдо уйи очиш ва аграр маҳсулотлар савдосини кенгайтириш масалалари бўйича келишувларга эришилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Ироқ ўртасида логистика ва божхона жараёнларини соддалаштириш мақсадида “Яшил йўлак” (Green Corridor) тизимини жорий этиш ҳамда Ироқ ҳудудида Ўзбекистон савдо уйини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Келишувлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегациянинг Ироққа ташрифи доирасидаги музокараларда амалга оширилди. Ироқ қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Маҳди Саҳир ал-Жаббари билан учрашувда аграр соҳада ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш, тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ва тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш бўйича ҳам келишиб олди.
Ўзбекистон томонидан импорт қилинаётган мева-сабзавот маҳсулотларига қўлланилаётган 20–30 фоизлик божхона божларини 5 фоизгача камайтириш таклифи билдирилди.
Келишувлар ижросини таъминлаш учун қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама меморандум ишлаб чиқишга келишилди.
Шунингдек, Ўзбекистон томони Ироққа 2026–2028 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни тақдим этди.
Ўзбекистон ва Эрбил ССП ўртасида англашув меморандуми имзоланди