https://sputniknews.uz/20260201/uzbekistan-iraq-qishloq-xojalik-kelishuvlar-55418014.html
Ўзбекистон – Ироқ: қишлоқ хўжалиги ҳамкорлигида муҳим келишувларга эришилди
Ўзбекистон – Ироқ: қишлоқ хўжалиги ҳамкорлигида муҳим келишувларга эришилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Ироқ логистика ва божхона жараёнларини соддалаштириш, “Яшил йўлак” жорий этиш ва савдо уйи очиш бўйича келишувга эришди. Мева-сабзавот учун божларни камайтириш таклифи билдирилди.
2026-02-01T18:59+0500
2026-02-01T18:59+0500
2026-02-01T18:59+0500
ўзбекистон
иқтисод
қишлоқ хўжалиги
импорт
божхона божи
мева-сабзавот
экспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/01/55417845_0:45:960:585_1920x0_80_0_0_3a87e7e02c61bbbbb3835e6fee707586.jpg
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Ироқ ўртасида логистика ва божхона жараёнларини соддалаштириш мақсадида “Яшил йўлак” (Green Corridor) тизимини жорий этиш ҳамда Ироқ ҳудудида Ўзбекистон савдо уйини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.Келишувлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегациянинг Ироққа ташрифи доирасидаги музокараларда амалга оширилди. Ироқ қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Маҳди Саҳир ал-Жаббари билан учрашувда аграр соҳада ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш, тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ва тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш бўйича ҳам келишиб олди.Келишувлар ижросини таъминлаш учун қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама меморандум ишлаб чиқишга келишилди.Шунингдек, Ўзбекистон томони Ироққа 2026–2028 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни тақдим этди.
https://sputniknews.uz/20251224/kurdistan-hamkorlik-kelishuv-54443878.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/01/55417845_61:0:900:629_1920x0_80_0_0_3908e2a10f128811fe7a72e7551cca0c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, ироқ, яшил йўлак, green corridor, савдо уйи, божхона божи, мева-сабзавот, иброҳим абдураҳмонов, аграр ҳамкорлик, бағдод
ўзбекистон, ироқ, яшил йўлак, green corridor, савдо уйи, божхона божи, мева-сабзавот, иброҳим абдураҳмонов, аграр ҳамкорлик, бағдод
Ўзбекистон – Ироқ: қишлоқ хўжалиги ҳамкорлигида муҳим келишувларга эришилди
Учрашувда логистика ва божхона жараёнларини соддалаштириш, “Яшил йўлак” жорий этиш, савдо уйи очиш ва аграр маҳсулотлар савдосини кенгайтириш масалалари бўйича келишувларга эришилди
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Ироқ ўртасида логистика ва божхона жараёнларини соддалаштириш мақсадида “Яшил йўлак” (Green Corridor) тизимини жорий этиш ҳамда Ироқ ҳудудида Ўзбекистон савдо уйини ташкил этиш бўйича
келишувларга эришилди.
Келишувлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегациянинг Ироққа ташрифи доирасидаги музокараларда амалга оширилди. Ироқ қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Маҳди Саҳир ал-Жаббари билан учрашувда аграр соҳада ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш, тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ва тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш бўйича ҳам келишиб олди.
Ўзбекистон томонидан импорт қилинаётган мева-сабзавот маҳсулотларига қўлланилаётган 20–30 фоизлик божхона божларини 5 фоизгача камайтириш таклифи билдирилди.
Келишувлар ижросини таъминлаш учун қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама меморандум ишлаб чиқишга келишилди.
Шунингдек, Ўзбекистон томони Ироққа 2026–2028 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни тақдим этди.