Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина армияси барча "HIMARS"ларини йўқотган бригадасини Суми вилоятига ташлади

Айтилишича, Суми вилоятига кўчирилган бўлинма аввал реактив артиллерия бригадаси бўлган, аммо барча “HIMARS”ларини йўқотгач, оддий артиллерия бригадаси сифатида қайта ташкил этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Украина Қуролли кучлари Суми вилоятига HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимларини йўқотган артиллерия бригадасини кўчирди. Бу ҳақда Россия куч тузилмалари вакиллари РИА Новости агентлигига маълум қилди.

"Суми вилоятига УҚКнинг 27-алоҳида артиллерия бригадаси кўчирилди, у ўтган йил охирида "HIMARS"нинг барча реактив қурилмалари йўқолганидан кейин 27-реактив артиллерия бригадасидан қайта ташкил этилган эди," - деди агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда бригада Украинада ишлаб чиқарилган “Богдана” ўзиюрар артиллерия қуроллари билан жиҳозланган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳарбийлари Украинадаги HIMARS қурилмасини яксон қилди